Расман! Санти Касорла "Ал Садд" футболчиси

"Ал Садд" клуби "Вильярреал" ярим ҳимоячиси Санти Касорла билан келишувга эришганини эълон қилди.

"Биз Касорла билан келишувга эришдик. У тез орада, Дохага учиб келади. "Ал Садд"га хуш келибсан Санти!" - дейилади Қатар клубининг хабарида.

Яхши биласиз-ки, "Ал Садд"ни "Барселона"нинг собиқ футболчиси Хави бошқаради. Аввалроқ, "Вильярреал" 35 ёшли жамоани тарк этиши ҳақида хабар берганди.

Ла Лиганинг якунига етган мавсумида Касорла 35 та баҳс ўтказиб, 11 та гол урди ва яна 10 та голга асситентлик қилди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!