Расман! Сардор Азмун Бундеслига гранди билан шартнома имзолади

"Зенит" клуби ҳужумчиси Сардор Азмун Германиянинг "Байер" клуби билан шартнома имзолади. 

Эронлик форвард немис клуби билан 2027 йилга қадар мўлжалланган шартномага имзо чекди. У леверкузенликлар сафига ёзда эркин агент сифатида бориб қўшилади. 

27 ёшли Азмун 2019 йилнинг февралидан буён Санкт-Петербург клуби шарафини ҳимоя қилиб келаётганди. У РПЛ доирасида 79 та ўйинда иштирок этиб, 52 та гол урган. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!