
Расман! Шаҳбоз Умаров "Ордабаси"дан кетди
Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси Шаҳбоз Умаров ва "Ордабаси" клубидан кетди. Бу ҳақда шимкентликлар матбуоти хабар берди.
"Раҳмат, Шаҳбоз! Шаҳбоз Умаров шартномаси муддати тугаши муносабати билан клубни тарк этди. У “Ордабаси” сафида 77та ўйин ўтказиб, 7та гол урган ва 7та голга ассистентлик қилган.
Шохга профессионал фаолиятида муваффақиятлар тилаб қоламиз", - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда Умаров "Ордабаси" билан мамлакат чемпионига айланган эди. Ўша таркибда Бобир Абдихолиқов ҳам бор эди.
Фикрлар