Расман! Шоҳжаҳон Эргашев IBF чемпионлик жангига буюрилди!
Профессионал бокснинг супер енгил вазн тоифасида (63,5 кг) IBF чемпиони Сабриель Матиас ва ҳамюртимиз Шоҳжаҳон Эргашев жангига буйруқ берилди.
Ташкилот томонидан жанг 25 августга қадар ташкил этилиши керак экани маълум қилинди. Ҳар иккала боксчининг вакиллари музокаралар жараёнида экани хабар қилинган.
Сабриель Матиас аввалроқ собиқ жаҳон чемпиони Сергей Липинец билан жанг қилиши режа қилинган эди. Агар Матиаснинг промоутерлари ушбу баҳс келишувини ташкилотга тақдим эта олса, ҳимоя жанги бироз чўзилиши мумкин. Аск ҳолда IBF Матиас ва Шоҳжаҳон Эргашев жангини ўтказиш ҳуқуқига эга бўлиш учун промоутерлик савдосини эълон қилади.
Фикрлар