Расман! "Сўғдиёна" Черногория терма жамоаси футболчиси билан шартнома имзолади

«Сўғдиёна» қишки трансферлар ойнасида ўз таркибини кучайтиришда давом этади.

Чехиянинг «Яблонес» жамоаси сафида 6 йилдан буён фаолият юритиб келаётган тажрибали ҳужумкор ярим ҳимоячи "Сўғдиёна" билан шартнома имзолади.

Маълумот ўрнида Владимир Йовович 1994 йил 26 октябрда таваллуд топган. Йовович фаолияти давомида умумий ҳисобда 275 учрашув майдонга тушиб 36 гол ҳамда 48та голли тўп узатма амалга оширган.

Йовович Черногория терма жамоаси аъзоси ҳисобланади. Ҳозирга вақтга келиб терма жамоа сафида 54 та ўйин ўтказган. Ўтган мавсумда «Яблонес» таркибида 18 та учрашувда майдонга тушиб ўз ҳисобига 2 та голли тўп узатма ёздириб қўйган.

йовович

Шунингдек, Йовович Чернагориянинг «Сутеска» клуби билан ҳам икки карра чемпионликни нишонлаган.

Футболчи фаолияти давомида «Сутеска», «Яблонес», «Срвена Звезда», «Спартак», «Напредак», «ОФК Белград» жамоаларида тўп тепган. Унинг сўнги жамоаси «Яблонес» ҳисобланади.

"Сўғдиёна" матбуот хизмати.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
MAMATQULOV G‘AYRAT
11/01/2024 07:39
ФОЙДАЛИ ХАРИД БУЛИБДИ. ЧЕМПИОНАТИМИЗГА СИФАТЛИ ЛЕГИОНЕРЛАР ЖУДА КЕРАК!