Расман! "Сўғдиёна" яна бир "Бунёдкор" футболчисини ўз сафига қўшиб олди (фото)

Шоҳрух Абдураҳмонов "Сўғдиёна" футболчисига айланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди. 

"Сўғдиёна" қишки трансферлар ойнасида ўз таркибини кучайтиришда давом этади. Ўтган мавсум "Бунёдкор" жамоаси шарафини ҳимоя қилган тажрибали ярим ҳимоячи "бўрилар" билан шартнома имзолади.

Маълумот ўрнида, Шоҳрух Абдураҳмонов 1999 йил 8 мартда таваллуд топган. Абдураҳмонов ўтган мавсумда "Бунёдкор" таркибида 22 та учрашувда майдонга тушиб ўз ҳисобига 2 та гол ва 5 та голли тўп узатма ёздириб қўйган. Шунингдек, 1893 дақиқа майдонда ҳаракат қилган.

Футболчи фаолияти давомида "Пахтакор", "Динамо", "Энергетик-БГУ", "Бунёдкор" жамоаларида тўп тепган. Унинг сўнги жамоаси "Бунёдкор" ҳисобланади.

шоҳ

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!