Расман! "Сурхон" ўз сафига Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ ҳимоячисини қўшиб олди (фото)

Термизнинг "Сурхон" клуби навбатдаги трансферни амалга оширди. "Учар тулпорлар" шарафини таниқли ҳимоячи Артём Филипосьян ҳимоя қилади.

Ўз даврида Артём Ўзбекистон миллий терма жамоасида ҳам ўйнаган (13 та учрашув). Тажрибали марказий ҳимоячи 2011 йилда Қаршининг "Насаф" жамоаси таркибида ОФК Кубогини қўлга киритган.

Ҳимоячи бар неча клублар, шу жумладан, "Машъал", "Насаф", "Бунёдкор", "Локомотив" "Динамо" ва "Сўғдиёна" каби жамоалар шарафини ҳимоя қилган. Ўтган мавсумда эса у АГМКда ҳаракат қилди.

лоавпрло

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!