Эксклюзив! Алибоевга Германия клуби қизиқиш билдирмоқда
Мавсумни "Нефтчи"да бошлаган Икром Алибоев яна легионерга айланиши, яъни фаолиятини Германияда давом эттириши мумкин.
31 ёшли ярим ҳимоячининг хизматларига Бундеслига 2 жамоаси "Дармштатд 98" қизиқиш билдирган. Тез орада томонлар ўртасида музокаралар бўлиб ўтади. Футболчига ярим мавсумлик шартнома таклиф қилинмоқда.

Икром фаолияти давомида шу пайтгача легионер сифатида 5 та клубда ҳаракат қилган. Булар: "Сеул", "Канвон", "Соннам", Тэджон Хана" ва Канвон". Қўшимча қилиш жоиз, Кей-лига 1'да 60 та, Кей-лига 2'да эса 34 та учрашув ўтказган.
Алибоев терма жамоадан чақирув олиб, Жаҳон чемпионатида ўйнашни истайди. Унинг Германияга кўчиб ўтиши, катта эҳтимол чақирув учун яхши туртки бўла олади. Сўнгги бор 2022 йили Ўзбекистон либосида тўп терган футболчининг спорт формаси айни пайтда яхши.

Ярим ҳимоячи ушбу мавсум Суперлигада ҳамма учрашувларда майдонга тушди, шулардан фақатгина 2 таси захирадан, қолган барча учрашувларни у асосий таркибда бошлаган. Шунингдек, 3 та гол уришга ҳам муваффақ бўлди.
Маълумот учун, "Дармштатд 98" айни пайтда турнир жадвалида 5-ўринда бормоқда. Жамоа 10 та ўйинда 18 очко тўплаган.



Фикрлар