Ҳусанов навбатдаги учрашувда майдонга тушадими? Гвардиола жавоб берди!
Хабарингиз бор, Хосеп Гвардиола бошчилигидаги "Манчестер Сити" Англия Премьер-лигасининг 9-турида "Астон Вилла" билан куч синашади.
Ушбу беллашувдан аввал ташкил этилган матбуот анжуманида "шаҳарликлар" бош мураббийи иштирок этиб, ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусановнинг навбатдаги учрашувни ҳам ўтказиб юборишини тасдиқлади.
"Вильярреал"га қарши ўйинда иштирок эта олмаган йигитлар ҳали ҳам тайёр эмас", - дея таъриф бериб ўтди испаниялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, Ҳусанов жароҳати сабаб "Манчестер Сити"нинг сўнгги 6 та учрашувини ўтказиб юборган эди. Ўзбекистон миллий терма жамоамиз футболчиси сўнгги бор "Арсенал"га қарши (1:1) тўқнашувда бир бўлим ҳаракат қилишга муваффақ бўлган.
Гвардиола: "Ҳусанов қайтишга жуда яқин"



Фикрлар