Расман! Тони Кроос Германия терма жамоасига қайтди!

Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Тони Кроос Германия терма жамоасидаги фаолиятини қайта тиклади. 

Журналист Кристиан Фалкнинг хабарига кўра, 34 ёшли ярим ҳимоячи ўз уйида бўлиб ўтадиган Европа чемпионатида иштирок этиш учун терма жамоа либосини яна кийишга қарор қилди.

Тони 2021 йил ёзида Европа чемпионати якунида терма жамоадаги фаолиятини якунлаганди.

Эслатиб ўтамиз, 2014 йилда Кроос "немис машинаси" билан Бразилияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!