Расман! "US Open" ғолиби "Roland Garros"да қатнашмайди
АҚШ очиқ чемпионати ғолибаси Наоми Осака навбатдаги "Катта дубулға" турнирида иштирок этмайди. Бу ҳақида унинг ўзи "Инстаграм" саҳифаси орқали маълум қилди.
"Салом, йигитлар. Сўнгги 3 ҳафта мобайнида қўллаб-қувватлаганингиз учун миннатдорман. Сизнинг ёрдамингизсиз буни уддалай олмас эдим.
"Афсуски, бу йил Франция очиқ чемпионатида иштирок эта олмайман. Чунки ҳамон тиззамдаги жароҳатдан қутула олмадим. Шунинг учун, катта мусобақа олдидан тайёргарлигим етарли эмас. Ўйлайманки, менсиз ҳам барчаси ажойиб бўлади. Сизларни соғиниб қоламан!", - деб ёзади энг бадавлат теннисчи қиз.
Фикрлар