Расман! Хулиан Альварес "Манчестер Сити" билан амалдаги шартномасини узайтирди

"Манчестер Сити" футболчиси Хулиан Альварес клуб билан амалдаги шартномасини 2028 йилнинг июнигача узайтирди. Маълум бўлишича, ҳужумчининг маоши сезиларли даражада ошган. 

Алварес ушбу мавсум бошида "шаҳарликлар" таркибига келиб қўшилганди. У жамоа сафида 33 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 3 та ассист амалга оширди.

Шартнома янгиланганидан кейин "Манчестер Сити" спорт директори Тхики Бегиристайн ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

"У яхши ривожланиб келмоқда. Биз Хулианни дунёдаги энг яхши ҳужумчига айлантиришга ҳаракат қиламиз", - деди 58 ёшли испан.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!