Расман! Яна бир "Ливерпуль" ҳужумчиси кетишини эълон қилди
"Ливерпуль" ҳужумчиси Дивок Ориги ёзги трансферлар ойнасида клубни тарк этадиган бўлди. Бу ҳақда футболчининг ўзи маълум қилди.
Бельгиялик форвард катта эҳтимол билан яқиндагина Италия чемпионига айланган "Милан" клуби сафига бориб қўшилади. Унинг "қизиллар" билан амалдаги шартномаси ёзда якунига етади ва у мерсисайдликлар таркибини эркин агент сифатида тарк этади.
Жорий мавсумда Ориги Премьер-лиганинг 7 та ўйинида майдонга тушиб, 3 та гол уришга муваффақ бўлган.
Фикрлар