Расман! “Зенит” “Рома” футболчисини сотиб олди
Ads

Россиянинг “Зенит” клуби Италиянинг “Рома” жамоаси ярим ҳимоячиси Леандро Паредесни сотиб олганини э`лон қилди. Аргентиналик футболчи питерликлар билан 4 йиллик шартномага имзо чекди.

“Рома” Паредес учун “Зенит”дан 23 млн евро олганини эълон қилди. Шунингдек, келажакда яна 4 млн евро бонус сифатида “бўрилар”га тўланиши ҳам алоҳида қайд этилган.

Маълумот учун, 22 ёшли футболчи якунланган мавсумда “Рома” сафида 41 ўйинда майдонга тушди ва 3 та гол киритиб, 6 та голга ассистентлик қилди.