Расмий хабар! "Пансеррайкос" Жалолиддин Машарипов билан хайрлашганини эълон қилди (фото)

Грециянинг "Пансеррайкос" жамоаси футболчимиз Жалолиддин Машарипов билан хайрлашганини маълум қилди. Бу ҳақда клуб ўзининг расмий саҳифаси орқали хабар берди. 

Маълумотларга кўра, Машариповнинг кейинги манзили Ўзбекистон бўлади. Расмий хабар Осиё кубоги якунига етгач, эълон қилиниши кутилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, Жалолиддин "Пансеррайкос"га эркин агент сифатида кўчиб ўтганди. У мазкур клуб сафида жами 8 та ўйинда иштирок этди ва 2 ассист, битта сариқ карточкани ўз номига ёздириб қўйди. 

машари

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Mahmud Ttww
01/02/2024 18:25
Грециядан тепилибдида. Бечора ҳеч кимга керакмас бабадан ташқари.