Рауль "Реал"да қоладиган бўлди
"Вильярреал" Кике Сетьенни ўз лавозимидан озод қилганидан кейин унинг ўрнига янги мураббий изламоқда. Вариантлар орасида "Реал Кастилья"да ишлаётган Рауль ҳам бор эди. Аммо испаниялик афсона Мадридда қоладиган бўлди.
Фабрицио Романо хабар беришича, "сариқ сув ости кемаси" мураббийликка бошқа номзодни, яъни Пачетани танлади. Клуб у билан келишувга эришишга яқин турибди.
55 ёшли мутахассис Испаниянинг "Реал Вальядолид", "Эльче" ва "Уэска" каби жамоаларида ишлаган. Пачета айни пайтда истеъфода бўлиб турибди.
Фикрлар