Равшан Эрматов: 2021 йилда Ўзбекистонда турли спорт турлари бўйича 25 та халқаро мусобақалар ўтказилади

5-7 март саналарида Тошкент шаҳрида дзюдо бўйича "Катта дубулға" турнири бўлиб ўтиши режалаштирилган. Бугун ушбу нуфузли мусобақа олдидан бўлиб ўтган матбуот анжуманида Ўзбекистон жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Эрматов иштирок этди ва қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:

"Сўнгги йилларда мамлакатимизда Осиё ва жаҳон чемпионатлари, Гран-При турнирлари ҳамда Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи лицензион мусобақалар юқори савияда ташкил этиб келинмоқда. Шуни таъкидлашим жоиз, Осиё Олимпия Кенгаши томонидан Ўзбекистонга юксак ишонч билдирилиб, илк маротаба 2025 йилги ёшлар ўртасида IV ёзги Осиё ўйинлари ишониб топширилди. Дунёда эпидемиологик вазият барқарор бўлиб турса, режага мувофиқ, 2021 йилда Ўзбекистонда турли спорт турлари бўйича 25та халқаро мусобақалар ўтказилади.

Жумладан, жорий йил 5-7 март кунлари Тошкентдаги «Ҳумо Арена» муз саройида ўтказиладиган «Катта дубулға» турнирида Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркиб билан иштирок этиб, Олимпия ўйинлари сари муҳим қадам ташлашига ишонаман. Шубҳа йўқки, Тошкент «Катта дубулға» халқаро турнири ҳам кучли рақобат ва муросасиз курашлар остида ўтади. Ушбу мусобақага ташриф буюрадиган хорижий давлатлар вакиллари эса Тошкентдан унутилмас ижобий хотиралар билан қайтади", - деди Равшан Сайфиддинович ўз нутқида.

photo_2021-02-22_18-17-50

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!