Равшан Эрматов Қашқадарё ва Самарқандда бўлди
Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ва бир қанча масъул мутахассислар республикамизнинг кўплаб ҳудудларида футбол бўйича вазиятни ичидан ўрганиш мақсадида сафарда бўлиб туришибди.
Юртимиз футболида ўзига хос ўринга эга бўлган Қашқадарё ва Самарқанд вилоятлари истеъдодли футболчилар етиштиришда катта потенциалга эга. Бу потенциални очиш учун эса бу ҳудудларда болалар ва ўсмирлар футболига эътиборни янада кучайтириш керак. Айнан шу мақсадда ЎФА мутахассислари БЎСМ ва БЎФМ фаолиятларини чуқур ўрганиб чиқишяпти. Янги мактаб ва академиялар очиш имкониятлари қидирилмоқда. Футболимиз келажаги учун зарур чора-тадбирлар режаси тузиб чиқиляпти.
Манбаа: ЎФА
Фикрлар