
Равшан Ҳайдаров - Ўзбекистон U-23 терма жамоаси бош мураббийи!
Таниқли ва тажрибали мутахассис Равшан Акмалович Ҳайдаров расман Ўзбекистон U23 терма жамоаси бош мураббийига айланди. Бу ҳақида ЎФА матбуот хизмати маълум қилди.
"ЎФА мураббийлар кенгаши йиғилишида U-23 терма жамоаси бошқарувига номзод мураббийлар муҳокама қилинди.
Унга кўра, ёшлар билан ишлаш бўйича юртимизнинг энг тажрибали мутахассисларидан бири, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози” фахрий унвони эгаси Равшан Ҳайдаров номзоди илгари сурилди ва раҳбарият томонидан тасдиқланди.
Ҳайдаров бошқарувидаги турли ёшдаги терма жамоалар икки карра Осиё чемпиони бўлган, икки бор ;аҳон чемпионати иштирокчисига айланган", - дейилади расмий хабарда.
Фикрлар