Равшан Ҳайдаров: Жиззахликлар 2 та пенальти туфайли ғалаба қозонди

Coca Cola Суперлигаси 13-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Сурхон" учрашувидан кейин Равшан Ҳайдаров ўз фикрларини билдириб ўтди:

"Ўйин жуда шиддатли кечди. 1-бўлимда тактик тўқнашувлар кўп бўлди. Рақибларимиз ҳам яхши тайёргарлик кўргани сезилди. Лидерларимиз вазият яратишга ҳаракат қилди, аммо кўп жабҳада оқсадик.

Жиззахликлар 2 та пенальтидан гол уриб, ғалаба қозонди. Иккинчи бўлимда биринчисидан яхшироқ ҳаракат қилдик. Тан олиш керак, рақибларимиз ҳимояда ишончли ўйнади".

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!