Равшан Ҳайдаров Ливанга қарши ўйин, сўнгги дақиқалардаги хатолар ва Эрон билан бўладиган баҳс ҳақида гапирди

Хабарингиз бор, бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоамиз Осиё кубогининг биринчи турида Ливанни 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратди. Ушбу учрашувдан сўнг терма жамоа бош мураббийи Равшан Ҳайдаров ва футболчимиз Саидумархон Саиднуруллаев матбуот анжуманида иштирок этиб, ўйин ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 
 
Мураббий: "Албатта, биринчи учрашув муҳим эди. Шу сабаб, футболчиларимиз бироз ҳаяжон билан бошлашди. Беллашувнинг дастлабки 15 дақиқалигидан сўнг ўзимизни қўлга олган ҳолда, ўйинни назорат қила олди. Шунингдек, сўнгги дақиқалардаги хатоларни, чарчоқ билан боғласак тўғрироқ бўлади. Бундан ташқари, захирадан ўйинга қўшилган футболчиларнинг ҳам тезроқ киришиб кетиши бироз қийинчилик бўлди. Лекин ҳисоб 3:2, асосийси биз муҳим 3 очкони қўлга киритдик". 
 
Футболчи: "Авваламбор Ассалому Алайкум барчага. Бугунги ўйиннинг илк қисми қийин бўлди. Шундай бўлса ҳам бизга керакли бўлган 3 очкони қўлга киритишга муваффақ бўлдик". 
 

Сўнгги дақиқаларда ўтказиб юборилган икки голни нима билан боғласак бўлади? Бу чарчоқ аломатларими ёки хотиржамликка берилишми? 
 
Футболчи: "Назаримда, бироз чарчоқ сабаб ҳам бўлди. Кейин концентрацияни ҳам йўқотиб қўйдик. Бироқ, навбатдаги тўқнашувларга жиддийроқ тайёрланиб, бундай хатоларни тўғрилашга ҳаракат қиламиз". 
 
Гуруҳимиздаги иккинчи баҳсида дуранг қайд этилгани биз учун қанчалик қулай? 
 
Мураббий: "Албатта, рақиб жамоаларнинг ўйинини кузатамиз. Сабабим уларнинг ўйинини ҳам таҳлил қилиб борамиз. Лекин кўпроқ ўзимизнинг ҳаракатларимизга эътибор беришимиз керак. Кейинги рақибимиз Эрон. Ушбу беллашувга тайёргарлик бугундан бошланди деб бемалол айта оламан. 
 
Сўнгги дақиқалардаги концентрациянинг йўқотилиши эса чарчоқ билан боғлиқ. Оддий хатоларга йўл қўя бошладик, яккакурашларда ҳам мағлуб бўлдик. Керак бўлмаган жойда жарималар ишлаб олдик. 
 
Бугунги ўйин сифати биз хоҳлагандек бўлди. Барибир тактик хатоларга ҳам қўйдик. Буни психологик яъни руҳий ҳолат билан боғлиқ деб ўйлайман". 

 
Эронга қарши учрашув ҳақида фикрларингиз қандай? 
 
Мураббий: "Бизда 2 кун бор, хатоларимиз устида ишлаш учун. Шунингдек, Эрон терма жамоасининг Жанубий Корея билан бўлган ўйинини кўриб, таҳлил қилиб чиқамиз. Менимча, ёш болалар қиладиган хатоларни бўлажак тўқнашувда қайтармаймиз. Бундан ташқари, ҳар бир ўйинга алоҳида стратегик тайёргарлик кўрамиз. Шу боис, ҳар бир тўқнашувда керакли очколарни қўлга киритишга ҳаракат қиламиз", - дея таъриф бериб ўтди Ўзбекистон У-23 терма жамоаси бош мураббийи. 
 
Маълумот ўрнида, терма жамоамиз навбатдаги тўқнашувини 10 январь куни Эронга терма жамоасига қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!