Равшан Ҳайдаров: Олий мақсад - жаҳон чемпионатига чиқиш ва чемпион бўлиш!

Эртага юртимиз 20 ёшгача футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатига мезбонлик қилади. Бугун мусобақа олдидан жамоалар бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди. Унда Ўзбекистон U-20 терма жамоаси устози Равшан Ҳайдаров иштирок этди.

- Ҳаммага хайрли кун. Юртимизга ташриф буюрган меҳмонлар, ташкилотчилар, жамоалар хуш келибсизлар. Узоқ кутилган мусобақа. Ҳамма бунга тайёргарлик кўрди. Турнир ташкилотчилик ва спорт тамойиллари томонидан юқори савияда ўтишига умид қилиб қоламиз.

Мусобақа катта иштиёқ билан ўтишига ишонаман.

Биз мезбон сифатида олий мақсад - жаҳон чемпионатига чиқиш, чемпион бўлишни вазифа қилиб қўйганмиз. Футболчилар курашларга тайёр. Режадаги ҳамма ишларни амалга оширдик. Шогирдларим катта иштиёқ билан ўйнайди. Чунки пандемия сабаб улар олдинги мусобақаларни ўтказиб юборди.

Рақибларни иложи борича ўргандик. Уларнинг ўртоқлик ва расмий ўйинлари орқали ўргандик. Бизда етарликча маълумотлар бор.

Футболчиларнинг тажрибаси камлиги? Бундай муаммо ҳамма жамоада бор. Чунки пандемия туфайли мусобақаларни ўтказиб юборди. Лекин ўртоқлик ўйинлари орқали тажриба шакллантирдик.

Жамоа аъзоларининг ҳаммаси тайёр. Футболчиларда кичик жароҳатлар бўлиб туради. Лекин ҳозир ҳаммаси жойида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!