Равшан Ҳайдаров: "Ёш таркиб билан иштирок этишимизга қарамай, мен жамоамизга ишонаман"
U23 Осиё кубоги 1-тур ўйинлари олдидан матбуот анжумани ташкил этилди. Унда бош мураббий Равшан Ҳайдаров ва футболчимиз Саидумархон Саиднуруллаев иштирок этди.
Равшан Ҳайдаров:
— Ассалому алайкум. Авваламбор, мана шу мусобақада иштирок этаётганимиздан хурсандмиз. Ташкилий томондан барчаси ажойиб, ОФК ҳамда маҳаллий ташкилий қўмитага миннатдорчилик айтаман, барча жамоаларга омад тилайман.
— Биз бу мусобақани яхши кўрамиз ва ҳурмат қиламиз. Бу турнирда рейтингимиз баланд, ҳар доим юқори натижалар қайд этиб келамиз. Ўйлайманки, бу галги мусобақада ҳам муносиб иштирок этиб, юқори натижага эришамиз.
Гуруҳдаги рақиблар ҳақида
— Албатта, гуруҳимизда кучли жамоалар йиғилган. Уларнинг тажрибалари ва имкониятларини биламиз. Ёш таркиб билан иштирок этишимизга қарамай, мен жамоамизга ишонаман. Футболчилар билан суҳбатда бу турнир уларга кўприк вазифасини ўтаб беришини айтиб ўтдим.
Саидумархон Саиднуруллаев:
— Тайёргарлик яхши бўлди. Биз дастлаб Тошкентда, кейин Қатарда йиғин ўтказдик. Адаптация етарли бўлди. Асосий мақсадимиз — мусобақада муносиб қатнашиб, юқори натижа қайд этиш.
Ички муҳит ҳақида
— Ички муҳит ажойиб, ҳамма яхши кайфиятда. Олдимизда қандай турнир турганини биламиз, жамоамиз мусобақага 100 фоиз тайёр.



Фикрлар