Равшан Ирматов: Сифатли ҳакамликсиз сифатли футболни йўлга қўя олмаймиз

Фарғона вилоятида ЎФA вице-президентлари Равшан Ирматов ҳамда Aзизбек Икрамов бошчилигида футбол мухлислари билан мулоқот ўтказилди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

Суҳбат аввалида бугун Ўзбекистонда футболни ривожлантириш йўлида аниқ режа бўйича олиб борилаётган ишлар, халқаро мусобақалар мезбонлиги, турнирлар географияси кенгайиб, Фарғонада ҳам терма жамоаларимиз ўйинлари ташкил этилаётгани борасида маълумот берилди. Шунингдек, футболнинг ажралмас қисми бўлган ҳакамлик йўналишига атрофлича тўхталиб ўтилди. Сўнгги кунларда фарғоналик мухлисларнинг бу борадаги эътирозларига сабаб бўлган вазиятлар таҳлил этилди.

photo_2023-09-10_16-59-26

- Ҳакамлар фаолиятидаги камчиликлар олдимизда ҳали қилишимиз керак бўлган асосий вазифалардан бири. Доим айтамиз, сифатли ҳакамликсиз сифатли футболни йўлга қўя олмаймиз. Шу сабабли ҳам ҳакамларимизни ўқитиш, қайта тайёрлаш, тажрибасини ошириш, ҳакамлар марказига халқаро мутахассисларни жалб этиш бўйича иш олиб боряпмиз. Ўз навбатида, мухлислик маданиятига ҳам жиддий эътибор қаратишимиз зарурлигини юртимиздаги халқаро мусобақалар кўрсатиб берди. Биз келажакда ҳам Фарғонада муҳим турнирлар ўйинларини ўтказишни режалаштиряпмиз, - деди Равшан Ирматов.

Учрашув мобайнида “Нефтчи” клуби ўйинларидаги ҳакамликка оид эпизодлар муҳокама қилинди. Мухлисларнинг фикрлари тингланиб, саволларига жавоб берилди.

photo_2023-09-10_15-39-54

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!