Рахим нега Англия терма жамоасига чақирилмади?

Англия терма жамоаси бош мураббийи Гарет Саутгейт "Челси" ҳужумчиси Рахим Стерлинг терма жамоанинг сентябрь ойидаги ўйинларига чақирилмагани ҳақида фикр билдирди.

“Бу қийин суҳбат бўлди. Раҳим бундан унчалик хурсанд эмас, мен уни тушунаман. Аммо ишончим комилки, у «Челси»да ажойиб мавсум ўтказади", - дея Саутгейтнинг сўзларини келтиради Sky Sports.

Стерлинг ўтган ёзда "Манчестер Сити"дан 56 миллион евро эвазига "Челси"га ўтган эди. 2022/2023 йилги мавсумда инглиз футболчиси барча турнирларда 38та ўйин ўтказиб, 9 та гол ва 4 та голли узатмани амалга оширган. Футболчининг Лондон клуби билан шартномаси 2027 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади. Трансфермаркт интернет порталига кўра, футболчининг тахминий нархи 55 миллион еврони ташкил қилади.

Жорий мавсумда Стерлинг “Челси” сафида АПЛда 3 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди.

Эслатиб ўтамиз, Англия терма жамоаси сентябрь ойида 2024 йилги Европа чемпионати саралаш босқичи доирасида Украинага қарши, шунингдек Шотландия билан ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!