Райан Гарсия жаҳон чемпионлик камаридан маҳрум қилинди. Бунга нима сабаб бўлди?

Профессионал боксда анчагина таниқли ҳисобланган америкалик Райан Гарсия (21-0, 18 КО) енгил вазн тоифасида WВC вақтинчалик жаҳон чемпионлик камаридан маҳрум қилинди. Бунга у 9 июнь кунига белгиланган Хавьер Фортунага (36-2-1, 25 КО) қарши ҳимоя жангидан воз кечиб, номаълум сабабларга кўра фаолиятида қисқа танаффус олгани сабаб бўлди.

Эндиликда Хавьер Фортуна 9 июль куни бошқа бир рақиб, ярим енгил вазн тоифасида собиқ IBF чемпиони ва мазкур баҳс учун битта юқорига вазн кўтаришга розилик берган Йозеф Диасга (31-1-1, 15 КО) қарши айнан Гарcиядан олиб қўйилган WBC вақтинчалик жаҳон чемпионлик камари учун рингга кўтарилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!