Райҳона Қодирова чорак финалда тўхтатилди

Амман шаҳрида давом этаётган лицензион турнирида навбатдаги юртдошимиз ўз жангини ўтказди. -60 кг вазн тоифасидаги чорак финалда Райҳона Қодирова таиландлик Судапорн Сисондига қарши рингга кўтарилди. Жангнинг муҳимлиги шундаки, мазкур вазнга 4 та йўлланма тикилган ва мағлуб боксчи турнирда ўз юришини тўхтатар эди. Ушбу жанг ғолиби эса ярим финалга йўл олиш баробарида Токио Олимпиадасига боришни нақд қиларди.

Афсуски, Райҳона тажрибали рақибига 0:5 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди ва турнирдаги  юришини тўхтатди. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!