Райола "Реал"га юлдуз футболчини олиб келмоқчи

Футбол агенти Мино Райола "Реал"га юлдуз футболчи олиб келишни мақсад қилганини айтиб ўтди.

"Албатта, мен "Реал"га юлдуз футболчи олиб келишни истайман ва ёзда буни бажаришга ҳаракат қиламан.

Бу мен ва мижозларим учун мағрурлик ҳисобланган бўларди, сабаби "Реал" буюк жамоа!

Мадрид клуби билан яхши муносабатдаман. Хосе Санчес ("Реал" спорт директори) билан гаплашиб турамиз. Менга у билан футбол ҳақида суҳбатлашиш ёқади," - деди Райола.

Эслатиб ўтамиз, Райоланинг мижозлари қаторида "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Поль Погба ва "Боруссия Дортмунд" форварди Эрлинг Холланд бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!