Ads

Хабарингиз бор кеча “РБ Лейпциг” Бундеслиганинг 22-турида ўз майдонида “Аугсбург”ни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Эътиборлиси, шу куни ўзининг Бундеслигадаги 56-учрашувини ўтказган “Лейпциг” ушбу мусобақадаги 100-голини киритди. Ушбу голлар Германия вице-чемпионининг жами 13та футболчиси томонидан киритилган бўлиб, ушбу голларнинг энг кўпи “Фрайбург” (13та) дарвозасига урилган.

Маълумот учун, айни дамда жамоанинг Бундеслигадаги энг яхши тўпурари Тимо Вернер (31та гол) бўлиб турибди. Энг яхши ассистент эса Эмиль Форсберг (21та) ҳисобланади.