Рэшфорд "Барса" ўрнига испаниянинг бошқа топ-клубига ўтмоқчи
Европа матбуоти тарқатаётган хабарларга кўра, «Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Маркус Рэшфордга Испаниянинг етакчи клубларидан бири жиддий қизиқиш билдирган. Манбага кўра, футболчини ўз сафига қўшиб олишни «Атлетико» режалаштирмоқда.
Бироқ эҳтимолий трансфер йўлида асосий тўсиқ сифатида Рэшфорднинг юқори маоши кўрсатилмоқда. Клублар келишувга эришиши учун англиялик футболчи ўз талабларини пасайтиришига тўғри келади. Ўтган мавсумни вингер «Барселона» таркибида ижара асосида ўтказган эди. Каталония клуби шартнома шартларига кўра, уни 30 миллион евро эвазига тўлиқ сотиб олиш ҳуқуқига эга эди.
Шунга қарамай, «Барселона» футболчини тўлиқ трансфер асосида олиш вариантидан воз кечди. Натижада Маркус Рэшфорд яна «Манчестер Юнайтед» ихтиёрига қайтмоқда.

Фикрлар