"Реал" - "Манчестер Сити" ва "Лион" - "Ювентус" учрашувларини бошқариб борадиган ҳакамлар номи маълум

УEФА ташкилоти Европа Чемпионлар лигасининг 1/8 финал босқичидан ўрин олган "Реал" - "Манчестер Сити" ва "Лион" - "Ювентус" беллашувларига тайиланган ҳакамлар гуруҳини маълум қилди.

Мадридда италияликлар ишлайдиган бўлди. Бош ҳакам Даниэлэ Орсато, унга қанотларда Лоренцо Манганелли ва Алессандро Жаллатини ёрдам беради. VARда Массимилиано Иррати ишлайди ва унга Чиро Карбоне ёрдам беради. Учрашувнинг заҳира ҳаками эса Даниэле Довери этиб тайинланди.

Лион шаҳридаги учрашувда испаниялик ҳакамлар гуруҳи ишлаши эълон қилинди. Хесус Хиль Мансано бошчилик қиладиган жамоада Диего Барберо ва Анхель Невадо қанот ҳаками вазифасини бажаришади.

Хуан Мартинес Мунуэра эса видеоассистент бўлиб ишлайди ва унга Рикардо де Бургос ёрдам беради.

Баҳсдаги тўрттинчи ҳакам этиб Гильермо Куадра Фернандес тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, иккала қарама-қаршилик ҳам 26 февраль куни бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!