"Реал", "Барселона" ва "Ливерпуль" қизиқаётган ҳимоячини "Бавария" илиб кетмоқчи
"Кристал Пэлас" билан амалдаги шартномаси келаси ёзда ўз ниҳоясига етадиган Марк Гэи кўплаб грандлар ўртасида талаш бўлмоқда. "Бавария" эса футболчини ўз таркибига қўшиб олиш учну жиддий ҳаракат қиляпти.
Қишки трансферлар ойнаси очилганидан кейин Германия клуби ҳимоячи билан боғланиб, оғзаки келишувга эришишга ҳаракат қилади. Шунингдек, раҳбарият Дайо Упамекано билан ҳам янги шартнома борасида музокаралар олиб боряпти.
Гэини ўз таркибида кўришни истайдиган клублар кўп. Улар орасида "Реал", "Барселона" ва "Ливерпуль" каби катта номлар ҳам мавжуд.
Эслатиб ўтамиз, инглиз ҳимоячисини "Кристал Пэлас" 2021 йили "Челси"дан 24 миллион еврога сотиб олганди.



Comments