"Реал", МЮ ва "Арсенал" "Лилл" футболчиси учун курашади

CHERY AUTO

Европа грандлари франциялик ярим ҳимоячи билан шартнома имзолашга қизиқиш билдирмоқда. "Footmercato" нашрининг хабар беришича, ҳуқуқлари "Лилл"га тегишли бўлган 18 ёшли футболчи Айюб Буадди Европанинг етакчи клубларидан бирида ўйнаши мумкин.

Tecno

Манбанинг хабарига кўра, "Манчестер Юнайтед", "Реал Мадрид" ва "Арсенал" истиқболли хавбекка қизиқиш билдирмоқда. Франция клуби эса тахминан 60 миллион евро таклиф қилинса, футболчи билан хайрлашишга тайёр.

"Transfermarkt" футболчининг бозор қийматини 30 миллион еврога баҳоламоқда. Буаддининг "Лилл" билан амалдаги шартномаси 2029 йил июнь ойи охирида тугайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!