"Реал", "Ювентус" ва "Боруссия Д" бир футболчи учун курашмоқда

"Валенсия" ярим ҳимоячиси Ферран Торрес "Реал" ва "Ювентус" клубларининг қизиқишлар доирасига кириб қолди. Бу ҳақда Marca нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра ушбу грандлар “кўршапалаклар” билан шартномани узайтиришни истамаётган 19 ёшли футболчи билан боғлиқ вазиятни кузатишмоқда.

Айтиш керакки, Торресга шунингдек “Боруссия” Дортмунд ҳам қизиқмоқда.

Маълумот учун, Торрес жорий мавсум “Валенсия” сафида жами 31 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 5 та гол ҳамда 6 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган, товон пули эса 100 млн еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!