"Реал" 100 миллион евро турадиган юдузни олмоқчи
«Реал» келаси мавсум олдидан таркибини кучайтириш бўйича режалар устида ишламоқда. The Touchline нашри Corriere dello Sport манбасига таяниб хабар беришича, мадридликлар ёзги трансфер ойнасидан фойдаланиб, ҳужумкор ярим ҳимоячи Кенан Йилдизни ўз сафига қўшиб олишга уриниши мумкин.
Маълумотларга кўра, «Ювентус» 21 ёшли турк футболчисининг трансфер қийматини 100 миллион евро атрофида баҳоламоқда. Кенан Йилдизга бўлган қизиқиш фақат «Реал» билан чекланиб қолмаяпти — унинг ортидан «Арсенал» ва «Бавария» каби етакчи клублар ҳам кузатиб бормоқда.
Жорий мавсумда Йилдиз жароҳат сабаб фақат битта ўйинда майдонга тушишга муваффақ бўлди. Ёзнинг охирида у суяк синиши туфайли жарроҳлик амалиётини бошдан кечиргани айтилмоқда.
Умуман олганда, Кенан Йилдиз «Ювентус» таркибида 132 та учрашувда майдонга тушиб, 27 та гол урган ва жамоадошларига 21 марта ҳал қилувчи пас йўллаган.

Фикрлар