
"Реал" 16 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олишган яқин турибди
Мадриднинг "Реал" клуби "Аякс" ёшлар тизимида тўп сураётган 16 ёшли марказий ярим ҳимоячи Абделла Уазанни трансфер қилишга яқин. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.
Манбанинг ёзишича, марокашлик футболчига Нидерландия клубидан шартномани узайтириш бўйича уч маротаба таклиф берилган, бироқ у "қаймоқранглилар" сафига ўтиш учун бу таклифларни рад этган. Таъкидланишича, Уазан 30 июнь куни эркин агентга айланади ва шу сабабли Испания грандига бепул қўшилиши мумкин.
Уазан 2016 йилдан бери "Аякс" тизимида тўп суради. Ўтган мавсумда у барча мусобақаларда 20 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол ва 1 та голли узатма билан ажралиб турган.
Фикрлар