“Реал” 18 ёшли вундеркиндни кузатиш учун жаҳон чемпионатига скаутларини юборди
Мадриднинг «Реал» клуби вакиллари жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг иккинчи туридан ўрин олган Шотландия — Марокаш учрашувини стадиондан кузатди.
Бу ҳақда Diario AS журналисти Рубен Мартин хабар берди.
Манбага кўра, «Реал» скаутлари Франциянинг «Лилль» клубида тўп сураётган 18 ёшли марокашлик ярим ҳимоячи Айюб Буаддини кузатишган.
Шотландияга қарши 1:0 ҳисобидаги ғалаба билан якунланган баҳсда Буадди 90 дақиқа давомида майдонда ҳаракат қилди, аммо гол ёки голли узатма қайд этгани йўқ.
2025/26 йилги мавсумда Буадди «Лилль» сафида барча мусобақаларда 42 та учрашувда иштирок этиб, битта голли узатмани амалга оширган.
Transfermarkt маълумотига кўра, айни пайтда футболчининг бозор қиймати 50 миллион еврони ташкил этади.

Фикрлар