"Реал" 19 ёшли македониялик футболчи учун 20 млн евродан воз кечмоқчи

"Реал" Мадрид раҳбарияти жамоага "Фенербахче" ярим ҳимоячиси Элиф Элмасни олиб келмоқчи. Бу ҳақда Skopje24 нашри хабар тарқатмоқда.

Унга кўра “қироллик клуби” 19 ёшли македониялик футболчи учун турк клубига 20 млн евро таклиф қилмоқчи. Қайд этиш лозимки, Элмас учун курашда “Реал”дан ташқари шунингдек ПСЖ, "Тоттенхэм", "Рома" ва "Боруссия" Дортмунд клублари ҳам мавжуд.

Маълумот учун, Элмас жорий мавсум “Фенербахче” сафида жами 22та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1та гол ёздириб қўйишга эришди. Унинг турк клуби билан амалдаги шартномаси эса 2022 йилга қадар имзоланган. Унинг тахминий трансфер нархи эса 2,5 млн еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!