"Реал" афсонаси АПЛ клубига ўтиши мумкин

Англия Премьер-лигасида натижалари орқага кетаётган "Лидс" янги мураббий олиб келиши кутилмоқда.

Испан ОАВ хабарига кўра, жамоа "Реал" афсонаси Рауль хизматига қизиқиш билдиряпти. Собиқ футболчи айни пайтда мадридликларнинг иккинчи клуби "Кастилья"да ишламоқда. Унинг бошқарувида "қаймоқранглилар" ўтган мавсум УЕФА Чемпионлар лигасида ғалаба қозонганди.

Раҳбарият жамоани Премьер-лигага қайтарган Марсело Бьелсани истеъфога чиқариб, унинг ўрнига Жесси Маршни тайинлаганди. Аммо лидсликлар ҳамон хавфли ҳудуддан тўлиқ узоқлаша олмади, орадаги фарқ 8 очкони ташкил этмоқда.

Аввалроқ, испаниялик мутахассис янги мавсумдан эътиборан "Реал"да Карло Анчелоттининг ўрнини эгаллаши айтилганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!