"Реал" Алонсони истеъфога чиқариши мумкин. Унинг ўринга ким келади?

CHERY AUTO

Ўтган мавсум "Реал Мадрид" учун оғир ўтди. Жамоа барча "Эл класиколар"да мағлуб бўлди, УЕФА Суперкубогидан бошқа ҳеч қандай соврин ютмаган ҳолда мавсумни якунлади. Шундан кейин раҳбарият Карло Анчелотти билан хайрлашиб, клуб афсонаси ва собиқ "Байер" бош мураббийи Хаби Алонсони олиб келди.

Tecno

Хаби келганидан сўнг жамоада турли хил муаммоларга дуч келди. Шулардан биттаси Винисиус Жуниор. У майдонда мураббийга очиқдан очиқ эътирозларини билдирди. Кийиниш хонасида катта ёшдаги лидерларнинг камайиб кетгани ҳам ички муҳитга таъсир қилди. Бу ҳақида Карим Бензема яқинда берган интервюсида айтиб ўтди. 

Алонсо шогирдлари катта ўйинларнинг деярли барчасида мағлуб бўлишди, "Манчестер Сити", "Ливерпуль", "Атлетико Мадрид" ва ПСЖ. Фақатгина "Барселона" мағлуб қилинди. Аммо сўнгги учрашувлардаги натижалар жуда ҳам яхши эмас "Реал" охирги 8 та ўйиннинг 2 тасида ғалаба қозонган, 3 та дуринг ва 3 та мағлубият.

44 ёшли испан борасида "Манчестер Сити"га қарши баҳсдан кейин чиққан хабарларга қарамай, раҳбариятнинг унга бўлган ишончи тугаб бораётганга ўхшамоқда. "Sky Sports" журналисти Флориан Плеттенбергнинг сўзларига кўра клуб мураббийга сўнгги имконни бермоқчи, яъни "Алавес"га қарши бўладиган учрашув. Тўғри бу Ла Лиганинг оддий ўйинидир, лекин таркибда етарлича йўқотишлар бор. Мисол учун, айни пайтда Алаба, Карвахаль, Милитао, Менди, Арнольд ва Камавинганинг жароҳати бор. Шунингдек, Гарсия ва Каррераслар қизил карточка сабаб жамоасига бу ўйинда ёрдам бера олишмайди. Мбаппе ҳам ҳали тўлиқ қайтгани йўқ. 

Янги мураббийликка номзодлар орасида биринчи ўринда турган инсон бу Зинедиин Зидан. Клуб билан кетма-кет 3 йил Чемпионлар лигасини ютган франциялик мутахассис анчадан бери ишсиз юрибди. У 2026 йилдан кейин Франция терма жамоасини қабул қилиб олиши кутилмоқда. Шу сабабли ҳам Зиданнинг "Реал"дан келадиган таклифни қабул қилиш-қилмаслиги сўроқ остида турибди.

Реал "Алавес"ни юта олмаса ва Хаби истеъфога чиқарилса, унинг ўрнига келиши мумкин бўлган мутахассислар орасида Юрген Клопп ҳам бор. Бу хабар кўплаб Мадрид мухлисларига ёқиши мумкин. Сўнгги бор "Ливерпуль"ни бошқарган немис учун бу чақирув ҳам қизиқ бўлиши керак. У 1,5 йилдан бери ҳеч қайси клубда мураббийлик қилаётгани йўқ. Ҳозирда Клопп Ред Булл лойиҳасида ишламоқда. 

Вариантлар орасида кейинги ўринда турган мураббий бу Альваро Арбелоа. У ҳозирда "Реал Кастилья"да ишламоқда. Агарда юқоридаги мутахассислардан рад жавоби олинса, Раҳбарият Арбеолани жамоа бош мураббий, этиб тайинлаши мумкин. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!