"Реал" Анчелоттига шарт қўйди

  • 08 Mar 13:48
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти келажаги борасида қарор қабул қилди.

Tecno

The Athletic нашрининг хабарига кўра, италиялик мутахассис келаси мавсумда ҳам Мадрид клубида қолишни истаяпти. Манбага кўра, агар "Реал" Ла Лига ёки Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонса, клуб раҳбарияти италиялик мутахассисни лавозимида қолдириши мумкин.

Анчелоттининг "Реал" билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг июнига қадар мўлжалланган. Аввалроқ матбуотда "Байер" бош мураббийи Хаби Алонсо унинг ўрнини эгаллаши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

26-тур якунларига кўра, "Реал" 54 очко билан Ла Лига турнир жадвалида учинчи ўринда бормоқда.

Comments

You must be logged in to commet!