“Реал” Англия юлдузи трансферига қўл урмоқда

“Реал” мутасаддилари ҳимоя чизиғини мустаҳкамлаш борасида иш олиб бормоқда. Мадридликлар бу позицияга “Ливерпуль” ва Англия терма жамоаси ҳимоячиси Трент Александер-Арнольдни олиб келишни мўлжаллаяпти.

Таниқли журналист Кристиан Фалькнинг маълум қилишича, футболчининг ўзи ҳам “Қироллик клуби”га кўчиб ўтишга мойиллик билдирмоқда.

25 ёшли футболчи клуб тарбияланувчиси ҳисобланади. Трент 2016 йилдан бери “Ливерпуль”нинг асосий таркибида ўйнаб келмоқда.

Унинг амалдаги шартномаси якунланишига бир йил қолди. Бу мадридликларнинг трансфер имкониятини оширади.

Агар Трент ливерпулликлар билан янги битим имзоламаса, клуб уни келаси ёз бепул қўлдан чиқармаслик учун жорий ёзда сотиб юборишига тўғри келади.

Transfermarkt портали “Ливерпуль” жами 329 та учрашувда қатнашиб, 23 та гол ва 85 та ассист муаллифи бўлган ўйинчини 70 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!