“Реал” Англиядаги трансфердан 50 фоиз улуш олади
“Реал” тарбияланувчиси ҳисобланган ва трансфер ҳуқуқи Италиянинг “Милан” клубига тегишли бўлган испаниялик ҳимоячи Алехандро Хименес Англия Премьер-лигаси вакили “Борнмут”нинг тўлақонли аъзосига айланди.
Инсайдер Фабрицио Романо Х ижтимоий тармоғида хабар беришича, англияликлар 2025 йил ёзидан буён жамоада ижара асосида ўйнаб келаётган футболчини 19,5 миллион евро эвазига сотиб олиш имкониятини ишга туширди.
Манба маълумотларига кўра, шартномада кўзда тутилган бонуслар жами 5,3 миллион еврони ташкил этади. Шунингдек, Мадриднинг “Реал” клуби Хименесни тарбиялаган клуб сифатида ушбу битимдан тушган сумманинг тенг ярмини олади.
Алехандро Хименес 2023 йил ёзида “Реал”дан “Милан”нинг ёшлар жамоасига ижара асосида ўтган. Бир йил ўтгач, италияликлар уни 5 миллион еврога тўлиқ сотиб олган. Мадридликлар ўйинчининг кейинги трансферидан 50 фоиз улуш олишни шартномага киритиб қўйган эди.
Ўтган ёзда эса “Борнмут” ҳимоячини муайян шартлар бажарилган тақдирда мажбурий сотиб олиш шарти билан ижарага олган эди ва бу банд ишга тушди.
Фикрлар