"Реал" АПЛдан ҳимоячи сотиб олмайди
"Реал Мадрид" клуби "Ливерпуль" раҳбариятига ҳимоячи Ибраима Конате трансфери билан қизиқмаётганини маълум қилди. Бу ҳақда The Athletic нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, мадридликлар франциялик футболчини ёзда эркин агент сифатида таркибга қўшиш вариантинни кўриб чиққан. Аммо жорий мавсум Конатенинг кўрсатаётган салбий ўйинлари сабаб "Реал" трансфердан воз кечди.
Бундан ташқари, мерсисайдликлар футболчи билан шартномани узайтириш бўйича қатъий позициясини кўрсатган. Энди эса кўп нарса унинг шахсий қарорларига боғлиқ бўлади.
Маълумот учун, 26 ёшли марказий ҳимоячи жорий мавсумда "қизиллар" сафида 18 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урган. Transfermarkt уни 55 миллион еврога баҳоламоқда.
\



Фикрлар