“Реал” “Арсенал” ҳужумчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи
"Реал" "Арсенал" ҳужумчиси Габриель Мартинеллини билан шартнома имзолаш ҳақида ўйламоқда. Бу ҳақда "Defensa Central" нашри маълум қилди.
Манбада берилган маълумотга кўра, "тўпчилар" ўз форварди учун 100 миллион евро талаб қилмоқда. Мадрид клуби эса бразилиялик футболчини қўлга киритиш учун турли хил вариантларни кўриб чиқмоқда. Жумладан улар орасида футболчиларни ўзаро алмаштириш ҳам бор.
24 ёшли ҳужумчининг ҳозирда "трансфермаркт" порталидаги нархи 45 миллион еврони ташкил этади. Унинг Лондон клуби билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзигача мўлжалланган.
Маълумот учун, Мартинелли жорий мавсум Артета қўл остида 25 та учрашувда майдонга тушиб, 9 та гол киритди ва 1 та голли узатма амалга оширган.



Фикрлар