"Реал" "Аякс" етакчиларидан бири билан келишувга эришди

Мадриднинг "Реал" клуби "Аякс" ярим ҳимоячиси Донни ван де Бек билан ўзаро шартнома шартларини келишиб олди. Бу ҳақда Marca нашри хабар тарқатмоқда.

Бироқ, “қироллик клуби” ҳозирча амстердамликлар билан 22 ёшли голландиялик футболчининг трансфери борасида келишувга эриша олмаяпти. Голландия чемпиони ван де Бекни 70 млн евродан камига қўйиб юбормоқчи эмас. Унинг ўзи эса “Реал”га ўтишга тайёр.

“Реал” менга қизиқмоқда, ҳаммаси тез ривожланмоқда”, - дейди ван де Бек.

Маълумот учун, Донни ван де Бек ўтган мавсум “Аякс” сафида 34та ўйинда майдонга тушди ва 9та гол ҳамда 10та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!