Ads

Мадриднинг "Реал" клуби "Челси" вингери Эден Азарнинг трансферини Европа лигаси финалидан сўнг расман эълон қилади. Бу ҳақда L'Equipe нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра томонлар 28 ёшли бельгиялик футболчининг трансфер масаласида келишувга эришишган. Унга кўра мадридликлар Азар учун “аристократлар”га 100 млн евро тўлашади.

Маълумот учун, Азар “Челси” сафида 2012 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У жорий мавсум 37та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 16та гол ҳамда 15та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Эслатиб ўтамиз, “Челси” ва “Арсенал” ўртасидаги Европа лигаси финал баҳси 29 май куни Боку шаҳрида бўлиб ўтади.