“Реал” баҳайбат футболчи топди

“Реал” мутасаддилари клубга “Осасуна” ёшлар жамоаси ҳимоячиси Кристиан Мутилвани олиб келиш ҳаракатига тушди.

Бу футболчининг жисмоний кўрсаткичлари кўпчиликни ҳайратга солмоқда. 17 ёшли футболчининг бўйи икки метрга яқин. Яккакурашларда, айниқса, “иккинчи қаватда” уни енгиш жуда мушкул, иккала оёғи билан ҳам кучли зарба бериб, эркин ўйнай олади.

Ҳозирча, ёшлар жамоалари ўртасидаги мусобақаларда ўйнаб юрган Мутилванинг трансфер суммаси 1,5 миллион еврони ташкил қилмоқда. Бироқ, асосий таркибга жалб қилиниши билан нархи 8 миллион еврога кўтарилади.

Мутилванинг амалдаги шартномаси 2021 йилнинг ёзида якунланади. Шунга қарамай, “Реал” бу футболчини трансфер қилиш учун унинг 18 ёшгача тўлишини кутиши керак.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар