"Реал" "Барселона" ҳужумчиси Ферран Торресни кузатмоқда
"Реал Мадрид" "Барселона" ҳужумчиси Ферран Торреснинг келажагини диққат билан кузатиб бормоқда. У Испания терма жамоаси таркибида 2026 йилги жаҳон чемпионати финалида ғалабали гол муаллифи бўлган эди. Бу ҳақда L’Equipe нашри хабар берди.
Манба маълумотига кўра, Торрес ўзини "Барселона"нинг узоқ муддатли режаларида кўрмаяпти. Унга кўра, клуб 2027 йил ёзида тугаб қоладиган шартномани узайтиришга жиддий қизиқиш билдирмаяпти. Шу билан бирга, каталонияликлар 26 ёшли футболчини тахминан 50 миллион евро атрофида баҳоламоқда. Клуб шартномани узайтириш эҳтимолини ҳам тўлиқ рад этмаяпти. 2026 йилги жаҳон чемпионига ПСЖнинг қизиқиши ҳам ҳануз сақланиб қолган.
Ўтган мавсумда Торрес барча мусобақалар ҳисобга олинганда 49 та ўйинда майдонга тушди. У шу давр мобайнида 21 та гол урди ва 3 та голли узатма амалга оширди. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, ҳужумчининг бозор қиймати 50 миллион еврони ташкил этади.

Фикрлар