"Реал" "Байер" футболчисини харид қилди (фото)

Мадриднинг "Реал" клуби иқтидорли испаниялик ҳужумчи Икер Бравони ўз сафига қўшиб олди, дея хабар беради инсайдер Фабрицио Романо.

17 ёшли футболчи "Байер"ни “қироллик клуби”га алмаштирди. У аллақачон "қаймоқранглилар"нинг иккинчи жамоаси "Кастилья" футболчиси сифатида рўйхатдан ўтган. Маълумотларга кўра, шартнома шартлари қуйидагича: кейинчалик сотиб олиш имконияти билан й2022/23 йилги мавсум учун ижара.

Бравао "Байер"нинг асосий жамоаси сафида бор йўғи 2 та ўйин ўтказа олди - биттаси Бундеслигада бўлса, яна биттаси Германия кубогида доирасидаги учрашувда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!